Жером Боатенг 8 ҳафта майдонга тушолмайди
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг жароҳати сабаб таҳминан 8 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, Германия терма жамоаси аъзоси елкасидан олган жароҳати туфайли операция столига ётқизилади. Шифокорларнинг сўзларига кўра футболчининг тўлиқ соғайиб кетиши учун таҳминан 2 ойча вақт талаб этилади.

Маълумот учун, Боатенг ушбу мавсум Германия Бундеслигасининг 7та учрашувида майдонга тушган.