Жеррард АПЛ клубини бошқариши мумкин

“Ньюкасл” клуби раҳбарияти Рафаель Бенитесдан бўшаган лавозимга муносиб мураббий қидиришни давом эттирмоқда.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “қарғалар”нинг шорт-листида “Рейнжерс” бош мураббийи Стивен Жеррард, “Ницца” Патрик Виейра ва “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ассистенти Микель Артеталар бор. Айнан мана шу 3 нафар мутазассис номзоди “Ньюкасл” бош мураббийлиги учун асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ньюкасл”да шунингдек Жованни ван Бронкхорст, Клаудио Раньери ва Авраам Грант каби мураббийлар номзоди ҳам бор эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Ньюкасл” ўтган мавсум АПЛни 14-поғонада якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!