Жеррард айни дамда дунёнинг энг кучли жамоаси қайсилигини айтди

"Астон Вилла" бош мураббийи Стивен Жеррард ўзи учун қадрдон бўлган "Ливерпуль" ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу юқори даражадаги жамоа. Балки айни дамда дунёнинг энг яхши жамоаси ҳамдир. Биз олдимизда турган қийинчиликни яхши тушунамиз. Мен "Ливерпуль" менежери ва унинг мураббийлар штабини қанчалик ҳурмат қилишимни бир неча бор айтганман.

Бизни қандай синов кутаётганини тушунамиз ва биз буни интиқлик билан кутмоқдамиз”, - деди англиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Астон Вилла” АПЛнинг навбатдаги турида айнан “Ливерпуль”га қарши баҳс олиб боради. Бирмингемдаги учрашув 10 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!