Жеррард: Футбол тарихида энг зўри шу футболчи!

Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль”нинг собиқ юлдузи Стивен Жеррард айни пайтда “Астон Вилла”ни бошқармоқда. Ёш мутахассис бу жамоани мамлакатнинг етакчи клублари қаторига қўшишга ҳаракат қилмоқда.

Яқинда Жеррард футбол тарихидаги энг зўр футболчи ким эканлиги ҳақидаги саволга қисқа ва лўнда қилиб жавоб берди.

Энг яхши футболчи шубҳасиз Лионель Месси, - деди Стивен Жеррард.

Жеррарднинг ўзи 1998-2015 йиллар давомида “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнги икки йил давомида АҚШ чемпионатида ўйнаган ярим ҳимоячи фаолияти “Лос-Анжелес Гэлакси”да якунлади.

Шундан кейин мураббий фаолиятини бошлаб, 2018-2021 йиллар давомида Шотландиянинг “Рейнжерс” клубига устозлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!