Жервонта Дэвис автоҳалокатга учради
Енгил вазн тоифасида ўз жангларини ўтказадиган афсонавий Флойд Мейвезернинг шогирди Жервонта Дэвис (24-0, 23 KO) автоҳалокатга сабабчи бўлди.
У ўзининг бошқарувидаги автомобилни юқори тезликда ҳайдаб, қизил чироқдан ўтиб кетган ва бошқа машинага бориб урилди. Ушбу воқеада бир нечта инсон жароҳат олган. Жервонта эса, воқеа жойидан қочиб қолган.
Жервонта 1 ноябрь тонгида Лео Санта Крузга (37-2-1, 19 KO) қарши рингга кўтарилиб, жангнинг 6-раундида ажойиб нокаут билан ғалабага эришган эди.
Фикрлар