Жерворта Дэвис - Марио Барриос, Ботир Аҳмедов - Алженис Мендес эртанги жанги олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этди (видео)
Эртага, Америка Қўшма Штатларининг Атланта шаҳрида "PBC" компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшоми бўлиб ўтади. Кечанинг марказий жангида икки вазнда жаҳон чемпиони Жервонта Дэвис (24-0, 23КО) супер енгил вазнга (63.5 кг) юқорилаб, WBA Regular чемпиони Марио Барриосга (26-0, 17КО) қарши баҳс олиб боради. Қолаверса, асли ўзбекистонлик ҳисобланган ва Россия номидан жанглар ўтказиб келаётган Ботир Аҳмедов (8-1, 7КО) Алженис Мендесга (25-6-3, 12КО) қарши рингга кўтарилади. Бугун оқшом олдидан вазн ўлчаш ва "Face to Face" маросими бўлиб ўтди.
Фикрлар