Жесси Лингард “МЮ” билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Жесси Лингард жамоа билан янги шартнома борасида музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда TMW хабар бермоқда.  

- Клуб билан музокаралар олиб борилмоқда. Менга “Манчестер Юнайтед” учун ўйнаш ёқади. Менинг юрагим шу жамоа билан. Клубда рақобат катта. Аммо юқори даражадаги футболчилар билан бирга тўп тепиш менга ёқмоқда, - дейди Лингард.   

Маълумот ўрнида, Лингард бу мавсум Англия чемпионатида 15 ўйинда майдонга тушган ва бир марта гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!