Жесси Лингард учун испан ва италян клублари даъвогарлик қилмоқда

Британия матбуоти хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ёзда клубни тарк этиши мумкин.

Хабарларга кўра, 27 ёшли футболчи ёзда манкунианликлар таркибини тарк этишга қарор қиладиган бўлса "Атлетико" ва "Рома" клублари Лингардни қўлга киритишга уриниб кўришади.

Маълумот ўрнида, Англия терма жамоаси футболчисининг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2021-йил 30-июнда якунига етади.