Жейдон Санчо ўзига янги жамоа танлади

  • 09 May 21:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Боруссия”нинг етакчи футболчиларидан бири Жейдон Санчо ёзги трансферлар вақтида Англия чемпионатига қайтиб кетиши мумкин. Аслида 20 яшар ҳужумкор футболчига Англиянинг бир неча клубларидан ташқари “Барселона” ҳам харидор ҳисобланади.

Tecno

Ўтган ёзда Санчони базўр ушлаб қолган дортмундликлар бу гал уни сотиб юборишга рози. Чунки футболчининг ўзи ҳам қудратлироқ жамоага ўтиб, совринлар учун курашишни истамоқда.

Жейдон Санчо ўзини чорлаётган жамоалар орасидан “Манчестер Юнайтед” сафига қўшилишни истамоқда. Чунки у манчестерликлар сафидаги юлдузлар – Поль Погба ва Бруну Фернандеш билан бирга тўп тепишни орзу қиляпти.

Гарчи “Боруссия” футболчининг кетишига қаршилик қилмаса-да, уни қўлга киритмоқчи бўлган клуб 100 миллион евро атрофида компенсация тўлаши керак бўлади.

Санчо жорий мавсумда Бундеслигада 23 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол урди ва 9 та голли пас муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!