Жейдон Санчо умуман кутилмаган жамоага ўтиб кетмоқчи

“Манчестер Юнайтед”нинг қимматбаҳо футболчиларидан ҳисобланган Жейдон Санчо фаолиятини қаерда давом эттириши мавҳум бўлиб турибди.

Ўртадаги низоларга барҳам берган бош мураббий Эрик тен Хаг ҳужумкор футболчи хизматидан фойдаланишга тайёр. Бироқ Санчога қудратли клублардан чорловлар ҳам етарли.

Fussball News нашрининг ёзишича, Санчога “Челси” оғиз солмоқда. “Аристократлар” 24 ёшли ўйинчини олиш учун манчестерликларга маълум миқдорда тўлов ва академия тарбияланувчиларидан икки нафарини таклиф қиляпти.

Агар “Манчестер Юнайтед” Санчони тўлиқ қўйиб юборишга кўнмаса, “Челси” мутасаддилари уни кейинчалик трансфер қилиш мажбурияти ва маошини тўлиқ тўлаш шарти билан ижарага олишга тайёрлигини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!