Жейми Каррагер:
Ads

"Ливерпуль" клубининг афсонавий ҳимоячиларидан бири Жейми Каррагер мерсисайдликлар раҳбарияти "Барселона"да тўп сураётган Фелиппе Коутиньони яна жамоага қайтариш ҳақида ўйлаб кўришлари кераклигини айтди.

“Мен уни қайтариш учун барча ҳаракатларни амалга ошириш керак демоқчи эмасман, агар уни арзонроққа сотиб олиш имкони бўлса, мен буни қилган бўлардим. Устига-устак “Барселона” харажатларни камайтирмоқчи.

Бизга Коутиньо даражасидаги футболчи етишмаяпти. Жамоада Лаллана ва Шакири каби футболчилар бор, бироқ, Коутиньо – бу Бернарду Силва, Давид Сильва ҳамда Кевин де Брёйне даражасидаги футболчи. Ҳозирча бундай футболчилар бизда йўқ”, - дейди Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо 2013-2018 йилларда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган.