Жейми Каррагер: "Мен ҳеч қачон "Энфилд"да "Ливерпуль"ни бундай мағлуб қилган жамоани кўрмаганман"
"Ливерпуль" Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалида "Реал"га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берганидан кейин клуб афонаси Жейми Каррагер ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Ҳеч қачон "Энфилд"га келиб, "Ливерпуль"ни бунақа мағлуб қилган жамоани кўрмаган эдим, Бу шармандали ҳолат" - деди англиялик мутахассис.
Каррагер ўйин олдидан "Реал" ҳақида ҳам гапириб ўтган эди.
"Реал" ўтган мавсумда ЕЧЛнинг энг омадли клуби бўлган", - деган эди Жейми.
Маълумот учун, ушбу тўқнашувнинг жавоб баҳси 16 март куни "Реал" майдони "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.
Фикрлар