Жиддий жароҳат олган Бердиев машғулотларга қайтди (Фото)

“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарлик жараёнларини давом эттирмоқда. Машғулотларда бугун хурсандчилик ҳолати кузатилди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизматининг хабар беришича, қўқонлик мухлисларнинг севимли футболчиси Суҳроб Бердиев узоқ даволанишдан сўнг, жамоа машғулотларига қўшилди. Эсингизда бўлса, Бердиев ўтган мавсумнинг 21-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувида оёғидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди. Тўғри, Бердиев ҳали асосий гуруҳ машғулотларида тўлиқ иштирок этгани йўқ. Шифокорлар ҳозирча, футболчига югуриш учун рухсат бермади, у якка тартибда тикланиш машқларини бажармоқда. Футболчи босқичма-босқич машғулотларни мураккаблаштириб боради. Асосийси, Бердиевнинг жамоа сафига қўшилгани бўлди.

photo_2021-01-14_05-31-18

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)