Жиль Симон қийинчилик билан чорак финалга чиқди
Ads

Франциялик теннисчи Жиль Симон Лион шаҳрида ўтаётган "Open Parc" турнирининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Жиль мусобақанинг иккинчи даврасида бельгиялик Йориса Де Лоорага қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган биринчи сетда франциялик теннисчи тай-брекда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда осонлик билан рақибидан 6:2 ҳисобида устун келди.

Энди Жиль Симон нуфузли мусобақанинг ярим финал босқичига чиқиши учун  қозоғистонлик Михаила Кукушкинга қарши ўйин ўтказади.

Sports.uz