Ads

Каталониянинг "Жирона" клуби форварди Кристиан Стуани Испания Ла Лигаси рекордини такрорлади.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра 32 ёшли уругвайлик футболчи белгиланган 15 пенальтининг барчасини голга айлантира олган Примеро тарихидаги иккинчи футболчи бўлди.

Бунгача эса ушбу рекорд "Вильярреал", "Эркулес" ва "Атлетико" каби жамоаларда тўп сурган машҳур ҳужумчи Маноло Альфарога тегишли эди. Бироқ, мавсум якунланишига яна бир неча тур борлигини инобатга олсак, Стуани ушбу рекорди янгилаши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Кристиан Стуани жорий мавсум “Жирона” сафида чемпионатда 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришди.