Жиру: Балким мен гол урганимда, Франция жаҳон чемпиони бўлмаслиги ҳам мумкин эди
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ва Франция терма жамоаси форварди Оливье Жиру ЖЧ-2018да гол ура олмаганидан хафа эмаслигини айтди.

“Даставвал бу борада ҳафсалам пир бўлганди, лекин жаҳон чемпионатидаги муваффақият барчасини ювиб кетди. Жамоа олдидаги мақсад шахсий мақсадлардан биринчи туради.

Мен мусобақа давомида жамоа фойдаси учун ўзимни қурбон қилдим. Бельгияга қарши ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимини инобатга олмаганда, кўплаб имкониятларни бой берганимни эслай олмайман. Мен хатто 2та голга ассистентлик ҳам қилдим.

Жаҳон чемпионатида гол урмаганим мени безовта қилмайди. Кўчадаги одамлар гарчи гол урмасам ҳам жамоа учун муҳим футболчи бўлганимни айтишмоқда. Ким билади, агар мен гол урганимда биз чемпион бўла олмасмидик”, - дейди Жиру.