Жиру:
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Оливье Жиру гарчи жамоаси кеча "Манчестер Сити"га (0:1) имкониятни бой берган бўлсада келажакка ижобий қарамоқда.

“Албатта, биз мураббийни қўллаб-қувватлаймиз. Сафарда “Сити” ва “Юнайтед”га қарши ўйнадик ва бу жамоа инқирозда дегани эмас. Биз янада яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилдик, бироқ бу оддий ўйинлар эмас.

Биз бугунги учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача гол уришга ҳаракат қилдик, аммо рақибнинг кучли прессинги бунга имкон бермади”, - дейди Жиру.

Маълумот учун, кечаги мағлубиятдан сўнг Антонио Конте шогирдлари пешқадам “Манчестер Сити”дан нақд 25 очкога ортда қолган ҳолда 5-ўринда боришмоқда.

Минбар

Барча блоглар