Жиру Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди
Ads

Хабарингиз бор кеча Европа лигасида 1/8 финалнинг жавоб баҳслари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти эса жорий ҳафтанинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.

Унга кўра "Динамо" Киевга (5:0) қарши ўйинда хет-трик қайд этган “Челси” форварди Оливье Жиру Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди. Франциялик футболчи УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўплади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу номга шунингдек Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал"), Томаш Соучек ("Славия") ва Жонаслар ("Бенфика") ҳам даъвогарлик қилишаётган эди.