Жиру мавсум якунида фаолиятини якунлаш арафасида эканлигини айтди
«Лилль» клуби ҳужумчиси Оливье Жиру ўзининг 40 ёшга тўлиши арафасида интервью берди. Франция терма жамоасининг собиқ етакчи форварди чоршанба куни туғилган кунини нишонлайди. У суҳбат давомида футболчилик фаолияти якунланиш арафасида эканини очиқ айтди.
«Келаси йили ҳам хурсанд бўлиб L’Equipe нашрига интервью беришим мумкин, лекин катта эҳтимол билан бу менинг футболчи сифатидаги сўнгги мавсумиим. Шунинг учун ҳар дақиқадан завқ олиб ўйнаяпман», – деди Жиру.
Маълум вақт давомида Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчи сифатида қайд этилган эди – унинг ҳисобида 57 гол бор эди. Кейинроқ бу кўрсаткични Килиан Мбаппе янгилади. Ҳозирда Мбаппе миллий жамоа сафида 67 та гол муаллифи ҳисобланади.
2026/2027 йилги мавсумда Оливье Жиру «Лилль» таркибида олти ўйинда майдонга тушиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки марта голли пас билан шерикларига ёрдам берди.

Фикрлар