Жиру нимадан безовта?

"Челси" клуби ва Франция терма жамоаси форварди Оливье Жиру “аристократлар” таркибидаги фаолиятидан хавотирда эканини айтди.

“Мен безовтаман. Мавсум аввалида жамоага ёрдамим тегади, деб ўйлагандим, аммо менинг ўйин вақтларим жуда қисқариб кетди. Шу боис январда қарор қабул қилишимга тўғри келади. У ҳар доимгидек тўғри бўлади, деб умид қиламан”, - деди Жиру.

Бундан аввалроқ, Жируга “Интер” ва МЛС клубларидан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!