Жиру қишда "Челси"дан кетмоқчи

  • 10 ноябрь, 2020, 10:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Челси" форварди Оливье Жиру яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Football London нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, франциялик футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани сабабли бошқа жамоага ўтмоқчи. Боиси, Жиру Франция терма жамоаси сафида келаси йил Европа чемпионатида иштирок этишни хоҳламоқда. Унга “Интер”дан қизиқиш мавжуд.

Жиру жорий мавсум “Челси” сафида бор йўғи 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!