Жиру ва Обамеянг Европа лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзод

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Европа лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.

Ушбу ўйинларда фаоллик кўрсатган айрим футболчилар мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлиш учун номзод сифатида кўрсатилди. УЕФА расмий сайти эса бу борада «Челси» форварди Оливье Жиру, «Арсенала» форварди Пьер-Эмерик Обамеянг,  «Славия» хавбеки Томаш Соучек ва «Бенфика» форварди Жонасларни номзодлар қаторига қўшди.

Таъкидлаш лозимки, Жиру кеча “Динамо” Киевга қарши ўйинда хет-трик қайд этди, Обамеянг “Ренн”га қарши баҳсда дублга эришди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик ҳам қилди, Соучек ва Жонаслар кечаги ўйинларда ўз ҳисобларига 1тадан гол ва 1тадан голли узатма ёздириб қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб номи УЕФА расмий сайтида ўтказиладиган сўровнома якунларига кўра эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!