Жирунинг чиройли голи "Челси"га "Атлетико"ни ютишга етарли бўлди

Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Нейтрал стадионда бўлиб ўтган "Атлетико" - "Челси" беллашуви номинал меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 68-дақиқада "аристократлар" ҳужумчиси Оливьер Жиру томонидан киритилди. Жарима майдони ичидан "чалқанча" услубда зарба берган футболчи Облакни ожиз қолдирди.

Энди томонлар жавоб баҳсини 18 март куни ўтказади.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+5'

    Сўнгги дақиқаларни мадридликлар катта иштиёқ билан ўтказяпти. Бироқ "Челси" ҳимояда ишончли ўйнамоқда.

  • 90+3'

    Мағлубиятни тўғри қабул қила олмаган Лемар Пулишичга нисбатан анча қўпол ўйнади. Ҳакам ҳеч иккиланмай унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Жиру ва Вернер ўз ўрнини Хаверц ҳамда Пулишичга бўшатиб берди.

  • 84'

    Вернернинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 82'

    Симеоне ўйинни ўзгартириш учун катта юришга қўл урди: Эрмосо, Сауль ва Фелиш ўрнига Торрейра, Лоди ҳамда Мачин майдонга ташланди.

  • 80'

    Рюдигер ва Суарес ўзаро тортишиб кетди. Ҳакам уларнинг ҳар иккисини оғзаки огоҳлантирди.

  • 78'

    Алонсонинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячилардан бирига тегиб, Облакнинг қўлига келиб тушди.

  • 75'

    Зиеш ва Канте Ковачич ҳамда Маунтни ўзгартирди.

  • 73'

    Гол ўтказиб юборган мадридликлар фаолликни оширди.

  • 71'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    ВАРдаги ёрдамчиларига қулоқ солган Феликс Брих Жирунинг "чалқанча" услубда йўллаган голини ҳисобга олди.

  • 69'

    Йўқ. Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан офсайд эҳтимолини текширишни сўради. Гол инобатга олиниши мумкин.

  • 68'

    Жирунинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 65'

    Бу сафар Фелишдан ортда қолган Жоржиньо уни қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам уни жазолади.

  • 63'

    Рақибини ўтказиб юборган Льоренте огоҳлантирилди.

  • 60'

    Вернернинг ниятини жамоадошлари пайқай олмади. Яхши имконият қўлдан кетди.

  • 58'

    Фелишнинг "қайчи" услубидаги зарбасига аниқлик етишмади.

  • 57'

    Лемар Суарес манзили томон тўп узатди. Ҳимоячилар уни зарарсизлантирди.

  • 54'

    Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарба рекошет натижасида Облак қўлларига келиб тушди.

  • 51'

    Қанотдан кетма-кет рақиб жарима майдонига оширилаётган узатмаларни "матрасчилар" узоқлаштиряпти.

  • 48'

    Тухель шогирдлари иккинчи 45 дақиқаликда ҳам фаолроқ кўринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди .Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сшнгини ҳам Тухель шогирдлари тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 41'

    Жарима майдони ичида пас қабул қилиб олган Маунт тўпга мослаша олмади. Вазият бой берилди.

  • 39'

    Тимо Вернернинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 37'

    Хадсон-Одои қулай вазиятга эга бўлганди. Бироқ унга тезлиги бироз панд берди.

  • 35'

    Жарима майдони ичига кирган Корреани Жоржиньо зарарсизлантирди.

  • 33'

    Лемар узатган тўпга Суарес югуриб ета олмади.

  • 30'

    Ўйин паст темп билан давом этмоқда. Курашлар майдон марказида кечяпти.

  • 27'

    Ўз майдонига кириб келган тўпга Облак эга чиқди.

  • 25'

    Ва ниҳоят, Алонсо чидай олмади. Унинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Облак ушлаб олди.

  • 24'

    Бир хил картина такрорланмоқда: "Челси" рақиб жарима майдони атрофида узатмалар билан фурсат пойлаяпти.

  • 22'

    Жамоадоши узатган тўпга Маунт ета олмади. Яна бир ҳужум бесамар якунланди.

  • 20'

    Лондонликлар майдон марказида тўпни назорат қилмқода. Рақиб уларга ортиқча босим уюштирмаяпти.

  • 17'

    Тимо Вернер бу сафар жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.

  • 15'

    Бу сафар Вернер жарима майдони ичида қулай имкониятни кўкка совурди.

  • 14'

    Қанотда икки рақибидан ўтиб кетган Суарес жамоадошини бўш қолган дарвоза қаршисига чиқарди, лекин Лемар вазиятдан унумли фойдалана олмади.

  • 13'

    Симеоне шогирдлари, ҳозирча, соат механизмидек аниқ ҳаракатланяпти.

  • 11'

    "Аристократлар" майдон бўйлаб узун паслар билан рақиб ҳимоясидаги бўш ҳудудларни изламоқда.

  • 9'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Алонсо майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 8'

    Футболчилар бир-бирига нисбатан яхшигина агрессив ҳаракат қиляпти. Кимдир жароҳат олиб майдонни тарк этса, ажабланмаймиз.

  • 6'

    Маунт жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Аммо "Атлетико"нинг зич ҳимояси тўпни узоқлаштирди.

  • 4'

    Тухель шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 2'

    "Челси" ҳимоячиси ва дарвозабони ўзаро тушунарсиз ҳаракат қилди. Бироқ рақиб ҳужумчиси вазиятдан унумли фойдалана олмади.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан рақибига нисбатан қоида бузган Маунт огоҳлантирилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиь келди. ЕЧЛнинг мафтункор мадҳияси янгради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!