Жирунинг қайси жамоага ўтиши маълум бўлди

Лондоннинг "Челси" клуби форварди Оливье Жиру тез орада "Интер"га ўтади. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 33 ёшли франциялик футболчи бир неча кундан сўнг “нерадзуррилар” сафида тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Интер” Жируга 2022 йилга қадар тузилган шартнома ва унинг трансфери учун “аристократлар”га 4,5 млн евро таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Жиру ёзда эркин агентга айланади, бироқ, “Интер” уни январдаёқ сотиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!