Жиззахда 16-22 март кунлари халқаро турнир ўтказилади

"Сўғдиёна" клуби аёллар бош мураббийи Шерали Бабакулов мавсум олди таёргарлик ва мавсум олди йиғин туғрисидаги ўз фикрларини билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- 7 январдан мавсумга таёргарликни бошладик. Жамоамизда бу йил катта ўзгаришлар қилдик, иқтидорли ёшларни таклиф қилдик. Жумладан "Металлург"дан Дадабоева Холида, Хабибуллаева Диёра, Икромова Мохигул, АГМК жамоасидан Шарипова Эъзоза "Шўртан"дан Бискиева Камола, "Бухоро" шарафини химоя қилган Маманова Сабинани таклиф қилдик. Жамоамиз ўтган йилги мавсумга нисбатан бу йил янада ёрқинроқ ва юқорироқ натижаларни қулга киритишга харакат қилишади. Рахбарият тарафдан бизга вазифалар қуйилган, хамма шароитлар яратилган. Шунга монанд таркибни хам мукаммаллаштирдик. Тайёргарлигимиз хам яхши кетмокда. Режаларга келадиган бўлсак, 16-22 март кунлари Жиззах шаҳрида аёллар кунига багишланган вилоят ҳокими кубоги Халқаро турнири бўлиб ўтади. Бунда бешта жамоа иштирок этади. Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, АГМК ва "Сўғдиёна" аёллар футбол жамоалари қатнашишади. Шу ўйинлар орқали апрель ойида бошланадиган чемпионатга тайёргарлик кўрамиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!