Жо Пайфер: "Менда супер юлдуз бўлиш имконияти бор"
Ўрта вазн тоифасидаги UFC жангчиси Жо Пайфер ўзини чемпионлик жангига тезроқ етиб боришга лойиқ деб ҳисоблайди.
“Мен маълум даражани эгалладим деб ўйлайман. UFC да учта ғалабали жанг ўтказдим ва бу жанглар қизиқарли бўлганига аминман. Мен жангдан олдинги гапимга, октагонга чиқиб жавоб бера оламан. Ўйлайманки, агар якшанба куни ишлар мен кутгандек бўлса, менда супер юлдуз бўлиш имконияти пайдо бўлади. Менинг ўзгача ҳикоям, харизмам бор", – деди жангчи.
Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Пайфер(23-8) "UFC Fight Night 236" турнирида Херманссон(12-2) билан жанг ўтказади.
Фикрлар