Жо Роган: "Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни енга оларди, агар..."

  • 4 март, 13:09
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Таниқли UFC шарҳловчиси Жо Роган ирландиялик Конор Макгрегор ва доғистонлик Хабиб Нурмагомедов ўртасида бўлиб ўтган жанг ҳақида гапирди. 

"2016 йил Конор жуда зўр спорт формасида эди. Агар У Эдди Альварес билан курашган версиясида Нурмагомедовга қарши жанг қилганида, биз бутунлай бошқача қарама-қаршиликка дуч келган бўлардик. Эҳтимол, Макгрегор уни енга оларди" - дея Роганнинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow".

Эслатиб ўтамиз, Хабиб ва ​​Конор ўртасидаги жанг 2018 йил Нью-Йоркда, "UFC 229" турнирида ўтказилган ва баҳс тўртинчи раундда Нурмагомедовнинг ғалабаси билан якунланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!