Жоан Гарсия: "Жаҳон чемпионатига чақирув бўлса, жуда хурсанд бўламан"
"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсия Испания терма жамоаси сафидаги дебютидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
24 ёшли посбон "қизил фурия" сафидаги илк учрашувини Мисрга қарши ўртоқлик баҳсида ўтказди. У иккинчи бўлимда Давид Райя ўрнига майдонга тушди. Ушбу учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Бундан аввал Сербияга қарши 3:0 ҳисобидаги ғалабали ўйинда Испания дарвозасини Унай Симон қўриқлаган эди.
"Симон ва терма жамоадаги барча дарвозабонлар билан муносабатларим жуда яхши. Агар мени жаҳон чемпионатига чақиришса, жуда хурсанд бўламан. Аммо ҳозир яна эътиборимни "Барселона"га қаратишим керак", — деди Жоан Гарсия.
Аввалроқ Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте очиқчасига Унай Симонни жамоанинг "биринчи рақами" деб ҳисоблашини айтган эди.
Фикрлар