Жоан Лапорта “Барса” совринсиз қолса, нима бўлишини айтди

“Барселона” президенти Жоан Лапорта совринлар клуб учун қанчалар муҳим аҳамиятга эга эканини айтди.

- “Барселона” мавсумда бирорта совринни қўлга киритмаса, албатта, бунинг оқибатлари бўлади. Биз қатъий қарорлар қабул қилишга мажбур бўламиз.

Ҳозирги ҳолат шундайки, биз барча турнирларда совринлар учун курашни давом эттиряпмиз. Биз имкон қадар уларни ютишга ҳаракат қиламиз. Мен келажакка умид билан қараяпман, - деди Жоан Лапорта.

“Барселона” сўнгги пайтда бир неча маротаба рақибларини енга олмаганидан кейин клуб раҳбарияти бош мураббий Хави Эрнандесни истеъфога чиқариши ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Европа матбуоти каталонияликлар жамоани “Жирона”ни Ла Лига пешқадамига айлантирган Анхель Мичелга топширмоқчи экани ҳақида кўп ёзмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!