Жоан Лапорта: "Барселона" даромадининг учдан бир қисмини Месси олиб келади

"Барселона" президентлигига номзод Жоан Лапорта жамоа сардори Лионель Мессининг маоши масаласида ўз фикрини билдириб ўтди. Айтиш керакки, Месси сўнгги 4 йил мобайнида клубдан 555 миллион евро маош олган.

“Мессини “Барселона”да сақлаб қолиш учун қўлимдан келганини қиламан. У қолишни хоҳлайди, аммо унга рақобатлаша оладиган жамоа керак. Мен унга шартномасида кўрсатилган ҳамма бандларга ҳам катта эътибор қаратмасликни айтдим. Барча каталонияликлар унинг қолишини хоҳлайди.

Месси клубга оладиган маошидан кўпроқ даромад келтирди. Лео “Барса” даромадининг учдан бир қисмини келтиради. 10 та формадан 8 таси унинг фамилияси остида сотилади. Мессининг шартномаси клубга жуда катта молиявий фойда туширади. Шу сабабли, клуб ҳозирги молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, унга ҳар томонлама муносиб шартнома таклиф қилиши керак. Клубни шундай ҳолатга аввалги раҳбарият олиб келган”, - деди Лапорта.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!