Жоан Лапорта Фликнинг фаолиятини юқори баҳолади
"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг ишини юксак баҳолади. Дубайда ўтказилган "Globe Soccer Awards" маросимида немис мутахассиси 2024/25 мавсумида Ла Лиганинг энг яхши мураббийи деб топилди.
"У ҳақиқий мутахассис ва ўз иштиёқини футболчиларга узата олади. Ханс-Дитер Флик учун ушбу мукофотни қабул қилиш мен учун катта шараф. Мен Фликка ва унинг штаб аъзоларига миннатдорман. Унинг муваффақияти калити — клубга ва шаҳарга тез мослаша олгани, атрофига ажойиб фикрдошлар жамоасини тўплаганидир. У жуда иштиёқли инсон ва футболчиларга алоҳида эътибор билан муносабатда бўлади.
Ўтган мавсум давомида биз кучли босим ўтказдик, офсайд тузоғимиз аъло даражада ишлади. Ҳозир бироз қийинроқ, аммо биз Ла Лигада пешқадаммиз ва жамоа ўтган мавсумдаги натижани такрорлабгина қолмай, ундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишига умид қиламиз.
Европа чемпионлар мусобақасида сабоқ олдик, аммо Ла Лигада охиригача курашиб, "Реал"ни бешинчи бор мағлуб этдик. Бу жуда томошабоп бўлди. Футболчилар ўз иқтидори ва клубга садоқатини намойиш этди", — деди Лапорта.
Фикрлар