Жоан Лапорта ва Виктор Фонт "Барселона" президентилик сайловига номзод сифатида рўйхатдан ўтди

Жоан Лапорта ҳамда Виктор Фонт расман "Барселона" президенти лавозими учун номзод сифатида рўйхатдан ўтди.

Бугун сайлов комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди ва унда эҳтимолий номзодлар томонидан тўпланган имзолар текширилди. Лапорта ўз қўллаб-қувватловига 8170 та имзо тақдим этган, шулардан 7226 таси тасдиқланган. Фонт томонидан топширилган 5144 та имзодан 4440 таси маъқулланган.

"Барса" тарбияланувчиси Марк Сирия 2845 та имзо тақдим этган бўлса-да, уларнинг фақат 2247 таси тасдиқланган. Номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун камида 2337 та тасдиқланган имзо талаб қилинади. Шу боис, Сирия сайловларда иштирок этмайди.

"Барселона" президенти сайлови 15 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!