Жоау Фелиш «Ал-Наср»дан кетиш истагини маълум қилди
«Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Жоау Фелиш жамоани тарк этиш нияти борлигини маълум қилди.
Унинг айтишича, Саудия Арабистони клубида ўзини бахтли ҳис қилаётган бўлса-да, яна Европа майдонларига қайтиш истаги кучли.
«Мен «Ал-Наср»да жуда бахтлиман, лекин Европага қайтиш ҳақида ўйлаяпман. Бу мавсум охиридами ёки кейинги мавсумдами — аниқ билмайман. Аммо Европага қайтиб, яна Чемпионлар лигасида ўйнашни истайман», — деди Фелиш.
Жоау Фелишнинг «Ал-Наср» билан тузган шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Ҳужумчи 2025 йили «Челси» клубидан Саудия Арабистони жамоасига ўтган эди.

Фикрлар