Жоау Фелиш учун "Барселона" ҳам курашга қўшилди
"Бенфика" вингери Жоау Фелиш фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли португалиялик футболчи учун "Барселона" ҳам кураш бошлаган. "Кўк-анор ранглилар" ушбу футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фелишга шунингдек “Ювентус”дан ҳам жиддий қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Туринликлар уни қўлга киритиш учун хатто Пауло Дибалани ҳам сотишга тайёр.
Маълумот учун, Жоау Фелиш жорий мавсум лиссабонликлар сафида жами 36та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 7та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Бенфика” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар