"Ювентус" "янги Роналду" учун Дибалани "қурбон" қилмоқчи
"Бенфика" вингери Жоау Фелиш "Ювентус"нинг қизиқишлар марказида бўлиб турибди.
Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” “янги Криштиану Роналду” дея эътироф этилаётган 19 ёшли португалиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўради. Бу эса уларга тахминан 100 млн еврога тушиши мумкин. Бироқ, айни дамда “Юве” бюджетида бунча маблағ йўқ. Шу боис улар мавсумлар оралиғида аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибалани сотиб, ундан келадиган маблағни Фелишнинг трансферига йўналтиришмоқчи.
Маълумот учун, Жоау Фелиш жорий мавсум лиссабонликлар сафида жами 36та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 7та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Бенфика” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар