Жоау Канселу А Сериянинг сўнгги турида
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоау Канселу кеча бурнидан муваффақиятли операция қилинди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик футболи А Сериянинг сўнгги 38-туридан ўрин олган "Сампдория"га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Боиси, мураббийлар штаби унинг жароҳатини инобатга олиб, таваккал қилишни исташмаган.

Шифокорларнинг маълум қилишича Канселу 5-9 июнь кунлари Португалия мезбонлигида ўтадиган УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасининг финал босқичида иштирок этиши мумкин.