Жоау Канселу ПСЖга қарши ўйинда майдонга тушмайди
"Бавария"ни Чемпионлар лигаси доирасида ПСЖга қарши учрашув кутмоқда. Ушбу ўйин олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Юлиан Нагелсьманн Канселу борасида саволларга жавоб берди.
"Менимча, ўнг қанот ҳимояда Станичич ўйнаса керак. Унинг жароҳати бор эди, лекин биз билан машғулотда қатнашди. Станичич яхшироқ ҳимоялана олгани учун ундан фойдаланмоқчиман", - деди германиялик мутахассис.
Жоау Канселу катта эъҳтимол билан "Бавария"да қолмайди. У сўнгги иккита ўйинда 12 дақиқа майдонда ҳаракатланди. Португалиялик эса ушбу ҳолатдан норози.
Фабрицио Романо хабарига кўра, 28 ёшли футболчини ёзда "Барса" ёки "Реал" қўлга киритиши мумкин. Трансфер таҳминан 70 миллион еврога тушади.
Фикрлар