Жоау Невешга Европа грандларидан жиддий қизиқиш бор

"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Жоау Невеш Европанинг бир қатор топ-клублари диққат марказига тушди.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, 21 ёшли футболчига Мадриднинг "Реал Мадрид", шунингдек, "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ португалиялик футболчини Париждан олиб кетиш осон бўлмайди. Невешнинг ўзи жамоани тарк этиш истагида эмас. Шунингдек, "Пари Сен-Жермен" уни фақат жуда катта сумма — тахминан 160 миллион евро эвазигагина қўйиб юбориши мумкин.

Яқинда оммавий ахборот воситаларида Лига 1 гранди ёш ярим ҳимоячи билан шартномани узайтириш ниятида экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

Transfermarkt портали Жоау Невешнинг бозор қийматини 110 миллион евро деб баҳоламоқда. Футболчининг "Пари Сен-Жермен" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!