Жокович “дубулғалар устаси”га айланмоқда

Жаҳоннинг тўртинчи  ракеткаси Новак Жокович бугун “Катта дубулға” туркумига кирадиган  Уимблдон турнири биринчи даврасида словакиялик Мартин Клинжан билан баҳс юритди. Биринчи сетни 6:2 ҳисобида ўз фойдасига хал этган Жокович иккинчи сетда 2:0 ҳисобида олдинда бораётганида рақиб ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди ва Новак иккинчи даврага йўл оладиган бўлди.

Эътиборли жиҳати, ушбу ғалаба сербиялик теннисчининг фаолиятида “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларда қўлга киритган 234-ғалабаси бўлди ва бу борада Жимми Коннорсни ортда қолдирди ва иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Эндиликда Жокович бу борада фақатгина швейсариялик Роджер Федерердан ортда қолмоқда. Федерер “дубулға”ларда 314 ўйинда ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!