Жон Жонс Арман Царукянга ажойиб таъриф берди
UFC собиқ чемпиони Жон Жонс Арманистон ва Россия вакили Арман Царукян ҳақида ижобий фикр билдирди.
"Царукян – халқ чемпиони, фақат бир савол бор: у қачон UFC чемпиони бўлади?" – деди Жонс "IBA Баре Knuckle" турнирида.
Маълумот учун, Арманнинг ММАдаги профессионал рекордида 23 та ғалаба (15 таси муддатидан олдин) ва 3 та мағлубият бор. У 2019 йил апрель ойидан бошлаб UFC билан ҳамкорлик қила бошлаган.

Фикрлар