Жон Жонс мухлисларига қизиқ савол берди
Жон Жонс мухлисларига мурожаат қилди
UFC афсонаси Жон Жонс октагондаги фаолияти билан боғлиқ хотиралари ҳақида фикр билдириб, мухлисларга қизиқ савол билан мурожаат қилди.
"Ҳаётимдаги энг ёқимли хотираларимнинг айримлари октагонга чиқиш ва сизларнинг олдингизда жанг қилиш билан боғлиқ. Ортимга қарасам, бу тажриба ва шу йўлда учратган ажойиб инсонлар учун чексиз миннатдорлик ҳис қиламан.
Фаолиятим давомида учраган тарихий буюмларни сақлаб келишга ҳаракат қилдим. Бир куни уларни фарзандларим ва оилам кўргач, бу хотираларни улар ҳам ҳис қилишини истайман.

Энди ММА мухлислари учун қизиқ савол. Бу — UFC'нинг ноёб қўлқопларидан бири. Кўк изоляция лентасини кўряпсизми?
UFC даги фаолиятимнинг деярли барча жангларини қизил бурчакдан ўтказганман. Қани айтинглар-чи, аслида неча марта кўк бурчакдан жанг қилганман?
Келинглар, UFC тарихини ким яхши билишини кўрамиз. Жавобларингизни изоҳларда ёзинг", — деди Жонс.

Изоҳлар (0)