Жон Жонс оғир вазн тоифасида жанг қиладими?

  • 18 август, 2020, 16:45
  • 0
  • MMA

Ярим оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жон Жонс оғир вазн тоифасига ўтиш учун вазн йиғишни бошлаганини маълум қилди.

"UFC билан ҳақиқатан ҳам ижобий суҳбат бўлди. Оғир вазн тоифасидаги навбатдаги жангим ҳақида гап-сўзлар ўрин олди.Яхши хабарлар... Мен вазнни ошириш жараёнини бошламоқдаман",-деди Жонс.
Аввалроқ, Жонс ярим оғир вазн тоифасидаги чемпионлик титулидан воз кечган эди.

Маълумот учун, америкалик чемпион фаолияти мобайнида 28 та жанг ўтказиб, уларнинг 26 тасида ғалаба қозонган. Бир бора таъқиқланган зарба берганлиги учун мағлубият ёзилган. Бир маротаба эса, ғалаба қозонган жанги бекор қилинганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!