Жон Жонс қўрқоқми? Ян Блаховичнинг фикри шундай...

  • 13 октябрь, 2020, 13:27
  • 0
  • MMA

Ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Ян Блахович собиқ чемпион Жон Жонс у билан жанг қилишдан қочиш учун оғир вазн тоифасига ўтган, деб ҳисоблайди.

"Шахсан мен учун Жон Жонс энг яхши вариант бўлар эди. Бироқ, менимча, бу мумкин эмас. Бу жанг ҳеч қачон бўлмаслиги мумкин. Катта эҳтимол билан навбатдаги рақибим Тейшейра - Сантос учрашуви ғолиби бўлади. Бироз кутишимиз керак, аммо Жонс энг яхши вариант бўларди. У менга Aндерсон устидан ғалаба қозонганимдан кейин жанг қилишни ваъда қилди. Келажакда унга мурожаат қилишимга ишонаман. Рейсга нима қилганимни кўрди. Жон шунчаки мендан қочиб кетади. У менга ютқазишни истамайди. Жонс қўрқди, шунинг учун у оғир вазнга югурди. У афсонавий поляк кучидан яширинмоқда, - деди Блахович.

Жонс ярим оғир вазн тоифасидаги камарни вакант қолдирди ва оғир вазн тоифасида жанг қилишини эълон қилди. Блахович “UFC 253” турнирида Доминик Рейсни мағлубиятга учратиб, ушбу камарни қўлга киритганди.

.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!