Жон Жонс тасдиқлади. Яна бир тарих ўз якунига етмоқда!
ММА оламидаги энг буюк жангчилардан бири, оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс Стипе Миочичга қарши жангдан сўнг катта эҳтимол билан спортдаги фаолиятини якунлашини тасдиқлади.
Аввалроқ америкалик машҳур жангчилар 16 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 309" турнирининг асосий жангида тўқнаш келиши расман тасдиқланганди.
"Эҳтимол, Миочич билан бўлган жанг фаолиятимдаги сўнггиси бўлади", - деди ММА Орбит нашрига афсонавий Жонс.
Эслатиб ўтамиз, Жонс ярим оғир вазн тоифасидаги узоқ йиллик ҳукмронликдан сўнг, оғир вазнга ўтган ва Сирил Ганни мағлуб этиб, бу дивизионда ҳам чемпионга айланганди.
Фикрлар