Жон Жонс ва Адесанья ўртасида жанг бўлиши мумкин

  • 22 январь, 2020, 15:06
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайт ўрта вазн тоифаси чемпиони Исроил Адесанья ва яримоғир вазн тоифаси чемпиони Жон Жонс ўртасидаги жанг ташкил этилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

"Адесанья ушбу жангга яқинлашмоқда! Агарда Ромерони мағлуб эта олса, кейинги рақиби Коста бўлади.

У Пауло Костани ҳам енгса, Жонсга қарши жангни ташкиллаштиришдан маъно топса бўлади.

Паулога қарши жангни қабул қилиб, уни мағлуб этсин ва Жонс билан музокарага киришсин!

Аммо мен ўйлашимча, Адесанья ўз позициясида қолгани яхши ва бирин-кетин рақибларини доғда қолдиргани маъқулроқ," - деди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Лас-Вегасда Исроил Адесанья ва Йоэл Ромеро қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!