Жон Оби Микель халқаро фаолиятини якунлади

Туркиянинг "Трабзонспор" клуби ярим ҳимоячиси Жон Оби Микель Нигерия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

“Ўз маҳоратимни бутун дунёга кўрсатишда менга ёрдам бергани учун терма жамоага миннатдорчилик билдираман. Менга ажойиб фаолият ўтказиш насиб этди, бироқ 32 ёшда кетиш керак ва ёшларга ўрин бўшатиш лозим. Улар Африка Миллатлар кубогининг бронза медалларини қўлга киритишга беқиёс хизмат қилишди”, - дейди Микель.

Маълумот учун, “Челси”нинг собиқ футболчиси Нигерия терма жамоасида 2005 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 89та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 6та гол уришга эришди. У 2013 йилда терма жамоаси билан Африка миллатлар кубогида ғолиб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!