Жўрабек Каримов илк ғалабасига эришди
Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияиси (ITF) томонидан ташкил этилган "Фьючерс" туркумидаги мусобақанинг асосий тўр баҳсларига старт берилди.
 
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Жўрабек Каримов беларуслик Иван Лютаревични 3:6, 6:4, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Энди Жўрабек Каримов чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун мезбон теннисчи Григори Ломакинга қарши кортга чиқади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)