Жорди Альба "Барселона" сафидаги юбилей учрашувини ўтказди
"Барселона" клуби чап қанот ҳимоячиси Жорди Альба кеча "Валенсия"на (1:2) қарши бўлиб ўтган Испания кубоги финал баҳсида иштирок этди.
Эътиборлиси, бу 30 ёшли испаниялик футболчи учун “кўк-анор ранглилар” сафидаги юбилей 300-ўйин бўлди.
Маълумот учун, Альба “Барселона” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида каталонияликлар билан бирга жами 15та совринни қўлга киритди.
Фикрлар