
Жорий йилдаги илк турнир учун таэквондочиларимизнинг таркиби маълум
"Fujairah Open" таэквондочиларимиз жорий йил қатнашадиган илк турнир бўлади.
7-11 февраль кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WT бўйича G2 таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Мазкур турнир Ўзбекистон терма жамоаси учун жорий йил ҳисобидан дастлабки старт бўлади.
Унда иштирок этадиган спортчиларимиз таркиби билан танишинг:
Эркаклар: -68 кг: Диёрбек Тўхлибоев -68 кг: Умид Туробов -74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев -74 кг: Ислом Ражабов -80 кг: Жасур Жайсунов -80 кг: Шаҳбоз Тусматов -87 кг: Шуҳрат Салаев -87 кг: Ёдгор Жўрабоев Аёллар: -46 кг: Мадина Шониёзова -46 кг: Зуҳра Тожиматова -49 кг: Дилноза Тангирова -57 кг: Шаббона Абдувалиева -67 кг: Озода Собиржонова -73 кг: Полина Хан +73 кг: Светлана Осипова
Фикрлар