Жоржина Роналду билан қандай танишганини айтиб берди

Жоржина Родригес португалиялик футболчи Криштиану Роналду билан танишиш тарихи билан ўртоқлашди.

Унинг сўзларига кўра, улар Роналду нарса сотиб олишга келганида у ишлаган кийим дўконида танишган. Қиз бир қарашда футболчини севиб қолган, лекин улар биринчи марта деярли гаплашишмади.

“Биз деярли гаплашмадик, мен мижозга хизмат қилаётгандим. Мен кетаётганимда эса Криштиану кириб келди”, - деди Жоржина.

Кейинчалик улар мода тадбирида учрашишди ва гаплашишни бошлашди.

Маълумот учун, Роналду ва Жоржинанинг муносабатлари 2016 йилдан буён давом этиб келмоқда. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!